...
МЕНЮ
ONLINE TV

Мексикада зилзила қурбонлари 90 кишига етди


08:52, 12.09.2017 Олам
 1 950

Мексика жанубида зилзила оқибатида кўплаб турар жой ва маъмурий бинолар вайрон бўлган.

Аввалроқ, 7 сентябрь куни Мексиканинг жанубий соҳилларида рихтер шкаласи бўйича 8.1 баллик зилзила содир бўлгани ҳақида хабар берган эдик.
 
Мексикада юз берган жуда кучли зилзила оқибатида ҳалок бўлганлар сони 90 кишига етди. Бу ҳақда Британиянинг “Metro” нашри хабар берди.
 
Хабар айтилишича, ҳалок бўлганлар сони 90 кишига етган. Ҳалок бўлганларнинг 71 нафари Оахака, 15 нафари Чьяпас ва 4 нафари Табаско штатидан эканлиги хабар қилинган.
 
Мексика президенти Энрике Пенья Ньето 8 сентябрь куни содир бўлган ва 62 кишини ҳаётдан олиб кетган зилзила сабаб уч кунлик мотам эълон қилган эди.
 
Мамлакатнинг кўплаб ҳудудларида электр энергияси етказиб бериш бўйича узилишлар кузатилган эди. Шу сабабли мамлакат ҳудудида электр қуввати етказиб беришни 99 фоизга ва Оахака штатида 90 фоизга тиклагани айтилган.
Зоҳиршоҳ Жўраев

Теглар:Мексика Зилзила 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!