...
МЕНЮ
ONLINE TV

Президент самолёти АҚШда сотувга қўйилади


16:13, 03.12.2018 Олам
 6 586

370 млн доллар турувчи Boeing 787 Dreamliner президентга керак бўлмай қолган.

Бугун, 3 декабрь куни Мексика президентининг Boeing 787 Dreamliner самолёти сотиш учун АҚШнинг Калифорния штатига юборилади. Бу ҳақда “Telemundo” хабар берди.
 
Маълумотларга кўра, Давлат ишлари ва хизматлари миллий банки раҳбари Хорхе Мендос матбуот анжуманида самолёт ҳарбийлар бошқарувида Сан-Бернардино шаҳрига учади. У ерда савдо якунлангунча туради.
 
“У Калифорнияга боради ва саотувга қўйилади”, дейилади Ҳукуматнинг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида. Таъкидланишича, самолёт етарлича ҳашамдор.
 
Мексиканинг янги сайланган президенти Андрес Мануэль Лопес Обрадор президент самолётидан фойдаланмаслигини, ташрифлар учун тижорат рейсларида учишини маълум қилган.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Мексика Boeing 787 Dreamliner 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!