...
МЕНЮ
ONLINE TV

Журналист уйи ёнида отиб ўлдирилди


13:27, 22.09.2018 Олам
 6 094

Айбдорлар топилмаган. Тергов ишлари давом этмоқда.

Кеча, 21 сентябрь куни мексикалик журналист Марио Гомез Мексиканинг Чипас штатида ўз уйи олдида отиб ўлдирилди, дея хабар беради “Euronews”.
 
Журналист уйини тарк этаётганда икки бегона шахс келиб, қорин қисмига ўқ узшан. Гомез зудлик билан шифохонага етказилган, лекин жароҳат жиддий бўлганлиги сабабли вафот этади.
 
Ҳозирда штат прокуратураси бу воқеа юзасидан жиноий иш қўзғаган. Айбдорлар ушланганича йўқ. Тергов ишлари олиб борилмоқда.
 
Маҳаллий ОАВ нинг ёзишича, сўнгги йилларда Мексика журналистлар учун ғарбий яримшардаги энг хавфли давлатлардан бири бўлиб келмоқда. Мамлакатда 2016 ҳамда 2017 йилларда жами 22 журналист ўлдирилган. Бу жиноятларнинг аксарият қисмида ҳеч ким жазоланмаган.
Шаҳруллохон Лутфиллохонов

Теглар:Мексика 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!