...
МЕНЮ
ONLINE TV

Индонезияда табиий офат қурбонлари сони ортмоқада


11:23, 10.10.2018 Олам
 2 780

Тахминан 5 минг киши бедарак йўқолган.

Индонезияда юз берган зилзила ва цунами қурбонлари сони 2010 нафарга етди. Бу ҳақда “Reuters” хабар бермоқда.
 
Жасадларнинг асосий қисми оммавий равишда кўмилган. Тахминан 5 минг киши бедарак йўқолган. Уларнинг асосий қисмини болалар ташкил қилади.
 
Миллий офатларга қарши кураш марказининг хабар беришича, юқумли касаллик тарқалиш хавфи борлиги сабабли қутқарув ишлари 11 октябрдан тўхтатилади.
 
Табиий офат натижасида жабрланганлар сони 11 мингга яқин. 67 мингдан ортиқ биноларга зарар етган.
 
Қидирув ишлари ва жабрланганларга ёрдам бериш учун 10 мингдан ортиқ қутқарувчилар жалб қилинган.
 
Аввалроқ, Индонезиядаги табиий офат натижасида 1648 киши қурбон бўлгани ҳақида хабар берган эдик.
Шаҳруллохон Лутфиллохонов

Теглар:Индонезия Зилзила Цунами 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!