...
МЕНЮ
ONLINE TV

Малайзия Хитойни денгиз орқали бостириб келишда айблади


19:53, 25.03.2016 Олам
 3 345

Жанубий Хитой денгизидаги бир қанча баҳсли ороллар мавжуд. Уларга Пекин асосий даъвогар ҳисобланади

Малайзия Хитойни Жанубий Хитой денгизнинг баҳсли ҳавзасига ёппасига бостириб киришда айблади.  Бу ҳақда "Reuters" хабар берди.

Малайзия Миллий хавфсизлик вазири Шаҳидан Қоссимнинг маълумотларига кўра,  деярли юзта кема Хитой байроғи остида Лукония рифи атрофига келиб ўрнашган. Бу ҳудудни Куала-Лумпур ўзиники деб ҳисоблайди. Лукония атрофидаги ҳудудга Хитой ва Тайвань ҳам даъвогарлик қилади. Вазир айнан қандай кемалар (ҳарбий,  савдо ёки балиқ овловчи) ҳақида гап кетаётганини анқилаштирмади. 

Бостириб кирилган ҳудудга Малайзиянинг Ҳарбий денгиз кучлари кемалари юборилди. Шаҳидан Қоссимнинг шунга ваъда бердики,  агар Хитой кемалари Малайзиянинг иқтисодий зонасидан ташқарида бўлса, Малайзия ҳарбий флоти қонун бўйича иш кўради.

Хитой Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Хун Лейнинг айтишича, Пекин Малайзия ҳукуматининг хавотирланиш сабабини тушунмаяпти. Ҳозир Жанубий Хитой  денгизида балиқ ови мавсуми.  Кемалар ана шу мақсадда Лукония рифи ҳавзасида сузиб юрибдилар.

Маълумот ўрнида,  Жанубий Хитой денгизида ХХР бир қатор кимсасиз оролларга даъвогарлик қилади.  Бундан ташқари,  Тайвань,  Малайзия,  Флиппин,  Бруней ва Вьетнам давлатлари ҳам мазкур ҳудудларга нисбатан ҳуқуқлари борлигини билдириб келадилар.  Скарборо рифи ва Спратли архипелаги атрофида кескин баҳслар кетмоқда.  Спратли нефть ва газга бой ҳисобланади.  Бундан ташқари,  архипелаг ороллари стратегик аҳамиятга эга.  Хитой мазкур оролларда учиш-қўниш йўлакларини қуряпти. Бу келажакда,  Пекин учун архипелагда маҳкам ўрнашиб олишга ёрдам беради.  2014 йил июнидан Хитой баҳсли денгиз ҳавзаларида сунъий ороллар қуришни бошлади
Руслан Сулаймонов

Теглар:Малайзия Хитой 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!