...
МЕНЮ
ONLINE TV

Япония 333та китни ўлдирди


19:50, 25.03.2016 Олам
 4 286

БМТнинг тақиқлашига қарамасдан китларни ўлдириш давом этмоқда

Япония Cetecean тадқиқот институтининг тўрт кемаси Антарктика сувларидан 300дан ортиқ кит овлаб қайтди. Бу ҳақда мамалакат Балиқчилик агентлиги маълумотларига асосланиб "CNN" хабар берди.

Ўлдирилган 333та китлардан 230таси мода,  103таси нар китлар бўлган. Мода китларнинг 90 фоизи ҳомиладор экани маълум бўлди.

Япония Балиқчилик вазирлигининг расмий сайтида ёзилишича,  тадқиқот Антарктика  сувларидаги китларнинг популяциясини ўрганиш мақсадида амалга оширилган ва бу ҳеч қандай китларга қарши ҳаракат эмас.

2014 йилда Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Халқаро адлия суди Японияга китлар устида тадқиқот ўтказилишини тўхтатишга чақирган эди.

Япониянинг китлар дастурига яна бир қарши ташкилот Greenpeace ўзининг твиттер саҳифасида ёзишича,  БМТ тақиқига қарамасдан Япония 333та китни ўлдирди,  уларнинг 200таси ҳомиладор эди.

Япония халқаро норозиликларга қарамасдан,  ўз дастурини давом эттирмоқда ва бунинг тижорий мақсадда эканлигини рад этяпти.

2015 йилнинг декабрида Токионинг жануби-ғарбидаги Симоносеки портидан чиққан тўрт кема 24 март,  пайшанба куни қайтиб келди.  Мазкур экспедиция 12 йиллик дастурнинг бир қисми ҳисобланади.  Дастур 4000 китни ўлдиришни ўз ичига олган.
Руслан Сулаймонов

Теглар:Япония БМТ кит ўлим 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!