...
МЕНЮ
ONLINE TV

Магнитогорскдаги фожиа жабрланувчиларига компенсация тўлаш бошланди


16:24, 03.01.2019 Олам
 2 991

Кўп қаватли уйдаги портлаш қурбонлари сони 38 нафарга етди.

Бугун, 3 январь куни Магниторгоскдаги фожиа қурбонлари сони 38 нафарга етди. Қутқарувчилар вайроналар остидан яна бир жасадни чиқариб олишди.

Шаҳар фавқулодда вазиятлар бошқармаси қутқарув ишлари портлашдан кейин омонат турган бошқа биноларга зарар етказмаслик учун эҳтиёткорлик билан олиб борилаётганини таъкидлаган.

Магнитогорскда кўп қаватли уйдаги портлашда жабрланган ва ҳалок бўлганларга компенсация тўлаш бошланган.

ТАСС маълумотига кўра, портлаш оқибатида ҳалок бўлган фуқаролар оиласига 1 миллион рубль, оғир ёки ўрта даражадаги жароҳат олган фуқароларга 400 минг рубль, енгил жароҳат олган фуқароларга 200 минг рублдан компенсация тўланяпти.

Эслатиб ўтамиз, ўтган йилнинг 31 декабрь куни тонгда Россиянинг Магнитогорск шаҳридаги кўп қаватли уйда портлаш бўлиши натижасида бутун бир подъезд қулаб тушганди. Вайроналар остидан олти киши тирик топилган, шу жумладан, 11 ойлик бола ҳам.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Магнитогорск 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!