...
МЕНЮ
ONLINE TV

Магнитогорскликлар Путинга мурожаат йўллади


20:30, 05.01.2019 Олам
 13 253

Айни вақтда петицияни 980 дан ортиқ одам имзолаган.

Россия Федерациясининг Магнитогорск шаҳри аҳолиси мамлакат президенти Владимир Путин номига петиция ёзди. Улар портлаш бўлган уйни икки қисмга бўлиш тўғрисидаги қарорни қайта кўриб чиқишни сўраган. Одамлар кўп қаватли уйда яшовчи барчага янги квартиралар берилишини сўраяпти.
 
Гап шундаки, уйнинг деворлари ва балконда портлаш асоратлари кўриниб турибди. Бундан ташқари, одамлар эндиликда бу уйда беҳавотир яшай олмасликлари таъкидланган.
 
“Айни вақтда боришга бошқа жойи йўқ бир нечта оилагина ўша уйда яшаяпти. Қолганлар дўстлари ёки қариндошлариникида кун кечиряпти. Барча нураган уйга киришдан қўрқяпти. Аммо энг асосийси жисмоний оқибат эмас. Уйига қайтишга уринганлар ҳаётининг бундай даҳшатли дамларини ўтказган квартирасида узоқ вақт ўтиролмаяпти”, дейилади президентга мурожаатда.
 
Айни вақтда петицияни 980 дан ортиқ одам имзолаган.
 
Эслатиб ўтамиз, 31 декабрь куни Магнитогорскда кўп қаватли уйда портлаш юз бериб, бутун бир подъезд қулаб тушди. Қутқарувчилар тўрт кун давомида туну кун тинмасдан 39 нафар жасадни вайроналар остидан чиқариб олди. Олти киши, шу жумладан икки нафар бола тирик қутқарилди.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Магнитогорск Портлаш 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!