...
МЕНЮ
ONLINE TV

Купер Бабаяннинг “эркатойи”ни термага чақирмади


18:23, 02.10.2018 Спорт
 14 641

Ўзбекистон МТЖнинг октябрь ойидаги йиғинга чақирилган футболчилар рўйхати эълон қилинди.

Ўзбекистон МТЖ бош мураббийи Эктор Купер мазкур ойда бўладиган терма жамоа йиғини учун чақириладиган ўйинчилар рўйхатини тузиб чиқди.
 
Ўзбекистон миллий терма жамоаси шу йилнинг 6-17 октябрь кунлари Тошкентда навбатдаги йиғинни ўтказади.
 
Аввалроқ, Ўзбекистон миллий терма жамоаси 13 октябрь куни Корея Халқ Демократик Республикаси ва 16 октябрь куни Қатар миллий терма жамоаларига қарши баҳс олиб бориши ҳақида хабар берган эдик.
 
Миллий терма жамоа бош мураббийи Эктор Купер мазкур йиғинга қуйидаги футболчиларни чақирган:
 
Дарвозабонлар
 
Игнатий Нестеров (“Локомотив”)
Элдор Суюнов (“Пахтакор”)
Ботирали Эргашев (“Навбаҳор”)
Ўткир Юсупов (“Қўқон-1912”)
 
Ҳимоячилар:
 
Егор Кримец (“Пахтакор”)
Анзур Исмоилов (“Локомотив”)
Шерзод Аъзамов (“Пахтакор”)
Достон Турсунов (“Нефтчи”)
Олег Зотеев (“Локомотив”)
Владимир Козак (“Пахтакор”)
Акмал Шораҳмедов (“Пахтакор”)
Даврон Ҳошимов (“Навбаҳор”)
 
Ярим ҳимоячилар:
 
Одил Ҳамробеков (“Насаф”)
Азиз Ҳайдаров (“Бунёдкор”)
Жалолиддин Машарипов (“Пахтакор”)
Жавоҳир Сидиқов (“Қўқон-1912”)
Икром Алибоев (“Локомотив”)
Одил Аҳмедов (“Шанхай СИПГ”, Хитой)
Элдор Шомуродов (“Ростов”, Россия)
Отабек Шукуров (“Шаржа”, БАА)
Достон Ҳамдамов (“Анжи”, Россия)
 
Ҳужумчилар:
 
Иван Нагаев (“Қизилқум”)
Марат Бикмаев (“Локомотив”)
Ҳусниддин Ғофуров (“Локомотив”)
 
Мазкур йиғинга Россиянинг “Крилья Советов” жамоаси ҳимоячиси Виталий Денисов ҳам чақирилганди. Аммо жароҳати сабабли Денисов йиғинда иштирок эта олмайдиган бўлди.
Дилмуроджон Раҳимов

Теглар:Ўзбекистон МТЖ Эктор Купер 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!