...
МЕНЮ
ONLINE TV

Осиё Кубоги мусобақасида Ўзбекистон МТЖнинг шиори қандай бўлишини хоҳлайсиз?


12:56, 22.10.2018 Спорт
 2 650

Ўзбекистонга Уммон, Туркманистон ва Япония терма жамоалари рақиблик қилади.

2019 йилнинг 5 январь – 1 февраль кунлари Бирлашган Араб Амирликларида Осиё Кубоги мусобақаси бўлиб ўтади. Ушбу мусобақада Эктор Купер бошчилигидаги Ўзбекистон миллий терма жамоаси “F” гуруҳида Уммон, Туркманистон ва Япония терма жамоаларига қарши кураш олиб боради.
 
Мазкур мусобақа давомида ҳар бир миллий терма жамоа учун алоҳида автобус ажратилиб, ушбу автобусга терма жамоа шиори ёзиб қўйилади. Осиё Футбол Конфедерацияси расмий сайтида Ўзбекистон миллий терма жамоасининг Осиё Кубогидаги шиори учун овоз бериш жараёни бошланди.
 
Ўзбекистон терма жамоаси учун 3та шиор варианти тақдим этилган:
 
“Куч бирликда” – “Force in unity
 
“Битта Осиё. Битта жамоа, Битта орзу” – “One Asia. One team. One dream


 
“Биз шу ердамиз. Ўзбекистон” – “Here we are. Uzbekistan
 
Энг кўп овоз тўплаган шиор Осиё Кубоги давомида Ўзбекистон миллий терма жамоасини олиб юрадиган автобусда акс этади.
 
Маълумот учун, овоз бериш жараёни шу йилнинг 1 ноябрь кунига қадар давом этади. Қайси шиор энг кўп овоз олгани 5 ноябрь куни эълон қилинади.
 
Қуйидаги ҳавола орқали ОФК расмий сайтида шиор учун овоз бериш мумкин.
Дилмуроджон Раҳимов

Теглар:Ўзбекистон МТЖ Эктор Купер 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!