...
МЕНЮ
ONLINE TV

Австралияга йўл олган Ўзбекистон МТЖ таркибида ўзгаришлар бўлди


11:06, 12.11.2018 Спорт
 4 174

Машарипов дисквалификация туфайли ўртоқлик ўйинларида қатнаша олмаслигини футбол мухлислари яхши билади.

Ўзбекистон миллий терма жамоаси шу йилнинг 11-22 ноябрь кунлари Австралиянинг Брисбен шаҳрида ўқув машғулот йиғинини ўтказади.
 
Кеча, 11 ноябрь куни футболчилар ва мураббийлар штаби Тошкент вақти билан соат 21:20 да Тошкент – Сеул – Брисбен йўналиши бўйлаб Австралияга йўл олди. Бу ҳақда Ўзбекистон футбол ассоциацияси хабер бермоқда.
 
Эктор Купер шу ҳафтанинг бошларида миллий терма жамоанинг Австралияга йўл оладиган таркибини эълон қилганди. Аммо бугунги кунга келиб уч нафар футболчи жароҳати туфайли Брисбендаги йиғинда ва Ливан ҳамда Жанубий Кореяга қарши ўртоқлик ўйинларида қатнаша олмаслиги маълум бўлди. Булар – терма жамоа сардори, яқинда “Шанхай СИПГ” таркибида Хитой чемпионига айланган Одил Аҳмедов ҳамда “Пахтакор” футболчилари Фаррух Сайфиев ва Жасур Яхшибоев.


 
Шунингдек, “Пахтакор”нинг яна бир аъзоси Жалолиддин Машарипов дисквалификация туфайли ўртоқлик ўйинларида қатнаша олмаслигини футбол мухлислари яхши билади. Шунга қарамай, Эктор Купер Машариповни Австралияга олиб кетишга қарор қилди. Чунки Машарипов расмий ўйинларда майдонга туша олади. Бош мураббийнинг истеъдодли ярим ҳимоячидан умиди катта бўлиб, Жалолиддин Машарипов 2019 йил январда бўлиб ўтадиган Осиё Кубогида жамоага ёрдам бериши учун мураббий шундай қарорга келмоқда.
 
Демак, кеча Австралияга қуйидаги футболчилар йўл олди: 
 
Дарвозабонлар:
Игнатий Нестеров (“Локомотив”)
Элдорбек Суюнов  (“Пахтакор”)
Ўткир Юсупов ("Қўқон-1912")
 
Ҳимоячилар:
Анзур Исмоилов (“Локомотив”)
Даврон Ҳошимов ("Навбаҳор")
Владимир Козак(“Пахтакор”)
Егор Кримец (“Пахтакор”)
Акмал Шораҳмедов ("Пахтакор")
Ислом Тўхтахўжаев (“Локомотив”)
Достон Турсунов ("Нефтчи")
Одил Ҳамробеков ("Насаф")
Олег Зотеев ("Локомотив")
 
Ярим ҳимоячилар:
Икром Алибоев ("Локомотив")
Достон Ҳамдамов ("Анжи", Россия)
Азиз Турғунбоев ("Навбаҳор")
Ҳусниддин Ғофуров (“Локомотив”)
Элдор Шомуродов(“Ростов”, Россия)
Отабек Шукуров  (“Шаржа”, БАА)
Жавоҳир Сидиқов ("Қўқон-1912")
Жалолиддин Машарипов ("Пахтакор")
 
Ҳужумчи:
Бикмаев Марат (“Локомотив”)

Теглар:Ўзбекистон МТЖ Одил Аҳмедов Жалолиддин Машарипов 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!