...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбекистон МТЖ етакчиси 6 ойга дисквалификация қилинди


20:52, 10.10.2018 Спорт
 6 457

Осиё футбол конфедерацияси томонидан шундай қарорга келинди.

Ўзбекистон терма жамоаси ва “Пахтакор” клуби ҳужумкор футболчиси Жалолиддин Машарипов ОФК томонидан дисквалификацияга учради.
 
Гап шундаки, Осиё ўйинлари чорак финал доирасидаги жорий йилнинг 27 август куни бўлиб ўтган Ўзбекистон (U23) - Жанубий Корея (U23) учрашувидан кейин Машарипов сув идишини отган ва у ҳакамга теккан эди.
 
ОФК мазкур ҳолат қасддан уюштирилган деган хулосага келди. ОФК “Тартиб-интизом ва жазолаш тўғрисида”ги қунуннинг 47-моддасига биноан Жалолиддин Машариповни жазога тортган.
 
Унга кўра, Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси 6 ой давомида ўртоқлик ўйинларида иштирок этишдан маҳрум этилди. Шунингдек, футболчи 5 минг АҚШ доллари миқдорида жаримага ҳам тортилди. Мазкур жарима 30 кун ичида тўлаб берилиши шарт, дейилади ОФК қарорида.
 
Эндиликда Жалолиддин Ўзбекистон терма жамоаси сафида апрель ойига қадар ўртоқлик ўйинларида иштирок этолмайди. Айни пайтда терма жамоа йиғинида шуғулланаётган Машарипов яқинда бўладиган КХДР ва Қатарга қарши учрашувларни ҳам ўтказиб юборади. Осиё Кубогига қадар Эктор Купер Жалолиддин Машариповни ўртоқлик баҳсларида синаб кўриш имкониятидан маҳрум бўлди.
Дилмуроджон Раҳимов

Теглар:Жалолиддин Машарипов ОФК Ўзбекистон МТЖ Пахтакор 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!