...
МЕНЮ
ONLINE TV

3 октябрь учун об-ҳаво маълумотлари


18:43, 02.10.2018 Бу қизиқ
 2 968

Чоршанба куни об-ҳаво қандай бўлишини билиб олинг.

Гидрометеорология хизмати маркази берган маълумотга кўра, эртага, 3 октябрь куни мамлакат бўйлаб қуйидагича об-ҳаво кузатилади.
 
Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида ҳаво ҳарорати кечаси +12...+14, кундузи +28...+30 даража бўлади. Шамол тезлиги 3-8 м/сга етади.
 
Фарғона водийсида ҳаво бироз булутли бўлиб, кечаси +10...+15, кундузи +25...+30 даража бўлиши кутилмоқда. 3-8 м/с тезликда шамол эсади.
 
Сирдарё, Жиззах, Самарқанд, Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ҳарорати кечаси +10...+15, кундузи +25...+30 даража бўлиб, ҳаво ўзгариб туради, 3-8 м/с тезликда шамол эсади.
 
Сурхондарё ва Қашқадарё вилоятларида ҳаво ҳарорати кечаси +12...+17, кундузи +27...+32 даражагача кўтарилади. 3-8 м/с тезликда шамол эсади.
 
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятларида ҳаво ҳарорати кечаси +10...+15, кундузи +25...+30 даража бўлади. Шамол тезлиги 5-10 м/сни ташкил этади.
 
Қамчиқ довонида кечаси +8...+13, кундузи эса +15...+20 даража бўлади. 3-8 м/с тезликда шамол эсиб, ёғингарчилик кузатилмайди.
 
Чимёнда ҳаво ҳарорати кечаси +8...+13, кундузи +18...+23 даража бўлади. 3-8 м/с тезликда шамол эсиб, ҳаво бироз булутли бўлади.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Об-ҳаво 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!