...
МЕНЮ
ONLINE TV

Жаҳон чемпионатида футболчилар допинг билан ўйнаган экан


18:37, 22.08.2017 Спорт
 3 422

25 футболчига шифокор кўрсатмасига асосан тақиқланган моддаларни қабул қилишга рухсат берилган.

2010 йил ЖАР мамлакатида ўтказилган футбол бўйича Жаҳон чемпионати мусобақасида 25 нафар футболчи тақиқланган моддалар истеъмол қилганлиги маълум бўлди. Бу ҳақда “BBC Sport” нашри хабар тарқатди.
 
Нашр “Fancy Bears” хакерлик гуруҳи маълумотларига асосланиб, 2010 йилги ЖЧ вақтида бир қатор футболчиларга шифокор кўрсатмасига асосан, тақиқланган моддаларни қабул қилишга рухсат берилганлигини хабар қилган.
 
Жумладан, Дирк Кюйт (Голландия), Марио Гомес (Германия), Карлос Тевес, Хуан Себастьян Верон, Габриэль Хайнце ва Диего Милито (барчаси — Аргентина) каби футболчилар тақиқланган препаратларни қабул қилиб майдонга чиқишган. Жами бўлиб, ЖЧ-2010 вақтида 25 футболчига шифокорлар тавсияси билан шундай препаратлар берилган.
 
Маълумот ўрнида, ЖЧ-2010 мусобақасининг финал учрашувида Испания терма жамоаси Андрес Иньестанинг 116-дақиқада киритган ягона голи эвазига Голландия терма жамоасини мағлуб этганди.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:ЖЧ-2010 допинг 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!