...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбекистонда футболчилар допинг текширувидан ўтади


17:33, 23.04.2018 Спорт
 1 521

Таъқиқланган моддаларни истеъмол қилган футболчилар аниқланса, уларга нисбатан қатъий жазо қўлланилади.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев январь ойида Миллий антидопинг агентлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисидаги қарорни имзолаган эди.
 
Қарор билан бирга Ўзбекистон Республикаси Миллий олимпия қўмитаси қошидаги Республика спорт тиббиёти илмий-амалий марказининг “Миллий антидопинг хизмати” негизида “Спорт психологияси бўлими”ни ташкил этиш кўзда тутилган.
 
Агентлик таркибида 3 та бўлим ва 2 та комиссия ташкил этилиши натижасида спортчилар, мураббийлар, спорт тиббиёти ходимлари ва бошқа мутахассисларга соғлом ва хаққоний спортни тарғиботи ҳамда тақиқланган дори воситалари ёки услублар назоратини таъминлаш каби допингга қарши курашиш борасидаги муҳим вазифаларни амалга ошириш белгиланган.
 
Шулардан келиб чиққан ҳолда, Ўзбекистонда ҳалол футболни тарғиб қилиш, турли қинғирликлар ва ғирромликларга барҳам бериш мақсадида, футболчилар ўртасида ҳам допинг текшируви йўлга қўйилади.
 
Футбол учрашувлари якунига етганидан кейин ПФЛ расмий вакилининг талабига кўра жамоадаги исталган футболчи (ҳаттоки у майдонга тушмай, фақат захирада ўтирган бўлса ҳам) допинг текшируви учун олиб қолинади.
 
Бундан ташқари, допинг текширувини амалга оширувчи махсус мутахассислар исталган жамоанинг машғулотига ташриф буюриб, исталган футболчини ёки бутун жамоани допинг текширувидан ўтказиш ҳуқуқига эга бўлади.
 
Текширувлар натижасида, таъқиқланган моддаларни истеъмол қилган футболчилар аниқланса, уларга нисбатан қатъий жазо чоралари қўлланилади.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Миллий антидопинг агентлиги 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!