...
МЕНЮ
ONLINE TV

Янги агентликка янги директор тайинланди


18:05, 05.03.2018 Жамият
 3 997

Бу тўғрида Ҳукуматнинг қарорида кўрсатилган.

2018 йилнинг 3 январида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миллий антидопинг агентлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги қарорни имзолаган эди.
 
Қарор, авваламбор, соғлом ва ҳалол спортни тарғибот қилиш ҳамда Бутунжаҳон антидопинг агентлигининг кодекс ва стандартларини Ўзбекистонда самарали амалга ошириш, Ўзбекистон спортчиларини 2020 йил Токио шаҳри (Япония)да бўлиб ўтадиган ХХХII ёзги Олимпия ва ХVI Паралимпия ўйинларига тайёрлаш борасида барча шарт-шароитларни яратишга қаратилган.
 


Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миллий антидопинг агентлигига Нодиржон Ботирович Турсунов бош директор этиб тайинланди.
 
Миллий антидопинг агентлиги спортда допинг қўлланилишининг олдини олиш ва допингга қарши курашиш соҳасида ягона давлат сиёсатини амалга оширишда иштирок этиш, Бутунжаҳон антидопинг кодексига асосланган миллий антидопинг қоидаларини  жорий қилиш, шунингдек уларга риоя этилишини таъминлашни амалга оширади.
Фирдавс БЕК

Теглар:Тайинлов антидопинг 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар