...
МЕНЮ
ONLINE TV

Адлия вазирлигида икки бошқармага раҳбар тайинланди


19:00, 28.01.2019 Жамият
 3 485

Қонунчилик ва Ташкилий-назорат ва таҳлил бошқармаларига раҳбарлар тайинланди.

Бугун, 28 январь куни Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг тегишли буйруғига асосан Қонунчилик бош бошқармасига янги бошлиқ тайинланди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.
 
Буйруққа мувофиқ Алишер Каримов Қонунчилик бош бошқармасининг бошлиғи лавозимида иш бошлайдиган бўлди.
 
Шу кунга қадар Каримов Адлия вазирлигининг Иқтисодий қонунчилик бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият юритган.
 
Вазирининг тегишли буйруғи билан Ўткир Назаров Ташкилий-назорат ва таҳлил бошқармасининг бошлиғи лавозимига тайинланди.
 
Шу кунга қадар Ўткир Назаров Адлия вазирлигининг Ташкилий-назорат ва таҳлил бошқармаси бошлиғи ўринбосари лавозимида фаолият юритган.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Адлия вазирлиги Тайинлов 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар