...
МЕНЮ
ONLINE TV

Испанияда автомобиль ғилдираклари сақланадиган катта ҳудуд ёниб кетди


17:41, 13.05.2016 Олам
 2 632

Айни дамда воқеа жойида 21 та ўт ўчирувчилар бригадаси ва 2 та вертолёт ишлашмоқда.

Бугун, 13 май куни Испаниядаги автомобиль ғилдираклари сақланадиган катта ҳудудда йирик ёнғин чиқди, деб ёзади ТАСС.

Маълумотларга кўра, ёнғин Сесенья муниципалитети (Кастилия-Ла-Манча автоном вилояти) ҳамда Вальдеморо муниципалитет (Мадрид автоном вилояти)лари ўртасидаги ҳудудда содир бўлган. Маҳаллий вақт билан тунги 02:20 да бошланган ёнғин натижасида у ерда сақланаётган автомобиль шиналари ёниб кул бўлган. Ўтган йилнинг октябрь ойидаги ҳисоботларга кўра, ушбу ҳудудда 100 минг дона автомобиль шиналари сақланаётган эди.
 
Ёнғин бошлангач, атрофни бадбўй қора тутун қамраб олди. Ҳозиргача ёнғин туфайли зарарланганлар ҳақида ҳеч қандай маълумот йўқ. Ушбу ҳудудга яқин жойда истиқомат қилувчилар уйларидан эвакуация қилинди. Аммо Сесенья муниципалитети хукумати аҳолини ўз уйларини тарк этмасликни, бироқ деразалар ва эшикларни ёпиб ўтиришни маслаҳат бермоқда. Шу билан бирга ушбу ҳудуддаги мактабдаги дарслар бекор қилинган.
 
Ҳар икки муниципалитет раислари фалокат жойидаги фавқулодда содир бўлган бу ҳолатни назорат остига олиш мақсадида қилишни режалаштирган ишларини бекор қилди. Айни вақтда ёнғиннинг келиб чиқиш сабаблари номаълум. Тергов ва суриштирув ишлари бошланган. 
Умида Якубова

Теглар:Испания Ёнғин 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!