...
МЕНЮ
ONLINE TV

Mitsubishi компанияси Россиядан 141,6 минг дона Lancer автомобилларини қайтариб олмоқда


16:55, 13.05.2016 Технология
 2 557

Автомобиллар салон ичидаги хавфсизлик ёстиқчалари тизмининг яхши ишламаслиги туфайли қайтариб олинмоқда.

Россия Федерациясида ҳаммаси бўлиб 141,588 минг дона Lancer автомобиллари мавжуд. Ушбу автомобиллар 2003 йили июндан 2008 декабргача ишлаб чиқарилган. Бугун, 13 май куни Росстандарт Mitsubishi компаниясининг Россиядаги Lancer машиналарини қайтариб олаётгани ҳақида хабар берди, деб ёзади ТАСС.

“Автомобилларнинг қайтариб олинишига сабаб, салон ичидаги хавфсизлик ёстиқчалари тизимининг яхши ишламаслигидир”, дейилади мақолада.
Ортга қайтарилган машиналарнинг барчасида олд ўриндиқда ўтирадиган йўловчиларнинг хавфсизлиги учун хавфсизлик ёстиқчалари тагидаги патронлар алмаштирилади. Таъмирлаш ишларининг барчаси бепул амалга оширилади. 
Умида Якубова

Теглар:Mitsubishi Lancer автомобил Россия Федерацияси 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!