...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ислом Каримов ва Владимир Путин ўртасида норасмий учрашув бўлиб ўтди


02:27, 26.04.2016 Олам
 5 682

Кеча, 25 апрель куни Президент Ислом Каримов ўтирган самолёт “Внуково-2” аэропортига бориб қўнди.

Аввалроқ, Россия Федерацияси Президенти Владимир Путиннинг таклифига биноан Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов 25-26 апрель кунлари расмий ташриф билан Россия Федерациясида бўлиши ҳақида хабар берган эдик. Кеча, 25 апрель куни Президент Ислом Каримов ўтирган самолёт “Внуково-2” аэропортига бориб қўнди.

Икки мамлакат давлат байроқлари билан безатилган “Внуково-2” аэропортида олий мартабали меҳмон шарафига фахрий қоровул саф тортди. Тантанали кутиб олиш маросимидан кейин Ўзбекистон делегацияси ўзи учун ажратилган қароргоҳга йўл олди. 

ЎзАнинг ёзишича, шу куни Ислом Каримов билан Владимир Путиннинг норасмий учрашуви бўлиб ўтди. 

Ташрифнинг асосий воқеалари 26 апрелга белгиланган. 

Икки давлат раҳбарлари Ўзбекистон – Россия ҳамкорлиги ривожининг долзарб масалаларини муҳокама қиладилар, минтақавий ва халқаро аҳамиятга молик айрим муаммолар юзасидан фикр алмашадилар. 

Аввал хабар қилинганидек, музокаралар якуни бўйича Ўзбекистон билан Россиянинг турли соҳалардаги ўзаро ҳамкорлигини янада ривожлантиришга қаратилган қатор ҳужжатлар имзоланиши мўлжалланган. 

Теглар:Ўзбекистон-Россия Ислом Каримов Владимир Путин 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!