...
МЕНЮ
ONLINE TV

ИШИД 25 нафар жангарисини азот кислотаси ёрдамида ўлдирди


13:08, 20.05.2016 Олам
 6 233

Жосусликда айбланган жангарилар кислота ичига ташланган.

Ироқнинг Мосул шаҳрида ИШИД ўзининг 25 нафар жангарисини  азот кислотаси билан тўлдирилган кичик ҳовузга солиб ўлдирди.
 
Нобуд бўлган жангарилар Ироқ ҳукумати ва мамлакат махфий хизматининг жосуслари деб гумон қилинган ва шу сабабли ўлимга ҳукм қилинган. Бу ҳақда “News.rambler.ru” нашри хабар бермоқда.
 
Нашрда айтилишича, ўлимга ҳукм қилинганларнинг барчаси ўзаро арқон билан боғланиб, ичи азот қислотаси билан тўлдирилган ҳовузга туширилган.
 
Қўшимча маълумотларга кўра, 10 май куни ИШИД томонидан 5 кишидан иборат ироқлик оила тириклайин ёқиб юборилган.
 
11 май куни Ироқдаги террористлар томонидан 35 нафар собиқ жангарилар қочоқликда айбланиб, тириклайин ерга кўмиб ўлдирилган.
 
12 май куни Туркиянинг Элязиг провинциясида ўтказилган рейд чоғида ИШИД жангариларининг раҳнамоларидан ҳамда Суриядаги қатлларда қатнашган ИШИД жаллодларидан бири қўлга олинган. Қўлга тушган жангариларнинг ёнидан бир қатор экстремистик хужжатлар ҳам топилган.
 
Суриянинг инсон ҳуқуқлари бўйича обсерваторияси чоп этган маълумотларга кўра, апрель ойининг сўнгида ИШИД томонидан 4.144 киши қатл этилган. Қурбон қилинганларнинг 2.230 нафари маҳаллий аҳоли вакилларидир. Улар орасида аёллар ва болалар ҳам бор. Қолаверса, улардан 1100 нафари ҳукумат ҳарбий хизматчилари, 400 нафари эса турли айбловлар натижасида ўлдирилган ИШИД жангариларидир. 
Умида Якубова

Теглар:ИШИД жангари Ироқ Мосул шаҳри 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!