...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўқувчиларни ИШИДга жалб қилган ўқитувчи 19 йилга “кесилди”


20:14, 15.11.2018 Олам
 8 729

Ўқитувчи йўлдан урган болалар чегара яқинидаги туманда тўхтатиб қолинган.

Душанбе шаҳар суди ўқувчиларни ИШИД террорчилик гуруҳига жалб қилган инглиз тили ўқитувчиси Жаҳонгир Қосимовни 19 йилга озодликдан маҳрум қилди.
 
АП Душанбе судьяси ўринбосари Асомиддин Бобохонзодага таяниб хабар беришича, мазкур иш бўйича экстремизмда айбланган бир қанча мактаб ўқувчилари ҳам суд қилинган.
 
Жаҳонгир Қосимов Тожикистон тиллар институтини тамомлаган ва инглиз тилидан дарс берган. Унинг ИШИД ғояларини ташвиқ қилиши жорий йил июль ойида маълум бўлган.
 
Ўшанда Афғонистон билан чегара яқинидаги Шамсиддин Шоҳин туманида тўрт нафар ёш йигит қўлга олинган. Улардан уч нафари душанбелик, бир нафари Рудакий туманида яшаши маълум бўлган. Ёшлар чегарадан ўтиб жангарилар гуруҳига қўшилмоқчи бўлганлигини айтган. Аниқланишича, уларни Қосимов жангарилар гуруҳига жалб қилган.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Тожикистон ИШИД 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!