...
МЕНЮ
ONLINE TV

ИШИД Қобулдаги портлаш учун жавобгар бўлди


18:51, 12.11.2018 Олам
 2 791

Афғонистон пойтахтида юз берган портлаш қурбонлари сони ортяпти.

Аввалроқ, Афғонистон похтахти Қобул шаҳрида порташ юз бергани ҳақида хабар берган эдик. Портлаш натижасида камида 3 киши қурбон бўлгани айтилганди.
 
Бугун, 12 ноябрь куни Кобулда юз берган портлаш учун жавобгарликни ИШИД террорчилик гуруҳи ўз зиммасига олган. Бу ҳақда 1TV телеканали хабар бермоқда.


 
Портлаш Афғонистон пойтахтининг марказий Паштунистон майдони ва шаҳар ҳокимлиги биносидан унча узоқ бўлмаган жойда юз берган. Ички ишлар вазирлиги ходими террорчи-ҳудкуш полиция назорат ўтказув пункти ёнида портловчи мосламани ишга туширган.
 
Афғонистон ИИВ берган маълумотларга кўра, портлаш натижасида қурбон бўлганлар сони 6 нафарга етган. Жабрланганлар эса 20 нафарни ташкил қиляпти.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Қобул Портлаш ИШИД 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!