...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ҳиндистонда юзлаб одамлар жазирама қурбонига айланмоқда


12:37, 20.05.2016 Олам
 4 394

Мамлакатда иссиқ ҳарорат +51 даражага етди. Ҳукумат бу ҳали ҳаммаси эмаслигини айтмоқда.

Ҳиндистоннинг Ражастан штати, Пхалоди шаҳрида иссиқ ҳарорат 51 даражага етди. Бу энг рекорд ҳарорат, деб қайд этмоқда “Hindustan Times” нашри.
 
Ундан аввалги рекорд 1956 йилнинг ёзида қайд этилганжи. Ўшанда Ражастаннинг Алвар шаҳридаги термометор кўрсаткичи 50,6 даражани кўрсатган. Штатнинг бошқа шаҳри Чуру ҳам ўз рекордини 1914 йилда янгилаганди. Ўшанда шаҳардаги иссиқ ҳарорат 50,2 даражага кўтарилганди.
 
Сайёҳлар учун машҳур Жодхпур шаҳрида ҳам рекорд янгиланди. Термометр кўрсаткичи +48,8 даражагача кўтарилган. Бундан ташқари, Гужарот штатида ҳамда Ражастаннинг бошқа шаҳарларида ҳам хароратнинг рекорд даражаси қайд этилган.
 
Хиндистон метереология бошқармаси яқин кунларда ҳарорат янада очишишини айтиб, аҳолини огоҳлантирмоқда. Яъни шимоли-ғарбий худудларда иссиқлик хавфи “қизил босқич”да сақланиб қолмоқда.  Бу дегани, термометр устуни +47 даражадан юқори бўлади.
 
Жазирама туфайли нобуд бўлган фуқаролар ҳақида хукумат расмий статистик маълумот бермаган. ОАВ бир неча юзлаб қурбонлар борлиги ҳақида хабар бермоқда.

Теглар:Ҳиндистон Об-ҳаво Жазирама 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!