...
МЕНЮ
ONLINE TV

G20 давлатларининг асосий муҳокама мавзуси нимадан иборат?


10:45, 08.07.2017 Олам
 2 212

G20 давлат раҳбарларининг Гамбургдаги йиғилишида асосий муҳокама қилинадиган мавзу бу, албатта, терроризм.

Кеча, 7 июль куни Гамбург шаҳрида бошланган G20 давлат раҳбарларининг йиғилишида асосий муҳокама қилинадиган мавзу нимадан ташкил топиши аниқ бўлди.
 
“Ҳозир жуда муҳим бўлган учрашувлар ўтказилмоқда, Гамбургда фақат давлат раҳбарлари ёрдамчиларисиз иштирок этишади. Айни пайтда терроризм муаммоси бўйича саволлар муҳокама қилинмоқда, зеро, бу ҳозирги реал ҳаётнинг долзарб мавзуси”, дейди Россия Президенти матбуот котиби Дмитрий Песков.
 
Песковнинг таъкидлашича, учрашувдан сўнг давлат раҳбарлари биринчи ишчи йиғилишда қатнашади ва у ерда иқтисодий масалалар кўриб чиқилади.
Акмал Эшонхонов

Фото: РИА Новости / Михаил Климентьев
 

Теглар:G20 саммити Гамбург Дмитрий Песков Владимир Путин 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!