...
МЕНЮ
ONLINE TV

Футбол. Ўзбекистоннинг Индонезиядаги эртаги якунланди


16:49, 27.08.2018 Спорт
 5 438

Индонезияда давом этаётган Осиё ўйинлар мусобақасида футболчиларимиз иштирокини тамомлади.

Бугун, 27 август куни Индонезияда давом этаётган Осиё ўйинлари мусобақасида футболчиларимиз иштирокини тамомлади.
 
Учрашувнинг илк дақиқаларидан жамоалар ҳужумкор ўйин кўрсатишди. Ўйиннинг 5-дақиқасига келиб Жанубий Кореял ҳисобда олдинга чиқиб олди.


 
Голдан сўнг Равшан Хайдаров шогирдлари ҳужумкорликни оширишди натижада 17-дақиқада Достон Хамдамовнинг пасини Машарипов голга айлантирди.
 
Бироқ учрашувнинг 35-дақиқасида яна ўша Хванг гол уриб кореяликларни олдинга олиб чиқди. Шу тариқа, жамоалар танаффусга йўл олишди.


 
Иккинчи бўлимни терма жамоамиз анча фаол бошлади. 53-ва 56-дақиқаларда Икром Алибоев дубль муаллифига айланди. Лекин ўйинни тўлақонли рақибга топшириб қўйган Ўзбекистон якунда аламли голларни ўтказиб юбордилар.
 
Дастлаб, Хванг Уи Жо кейин қўшимча бўлимларда Хванг Хи Чиан ҳакам белгилаган пенальтини аниқ амалга ошириб, Ўзбекистон ОТЖнинг Индонезиядаги эртагини якунлаб берди.
 
Осиё ўйинлари, чорак финал.
Ўзбекистон - Жанубий Корея 3:4
Ҳакамлар: Ал Хоиш Муҳаммад Холид (Саудия Арабистони), Али Убайди Ҳайдар Абдулҳасан (Ироқ), Ал Ҳикмани Рашад Рашид Саид (Уммон), Шабан Али (Кувайт).
 
Голлар: Хванг Уи Жо 5, - 0:1. Жалолиддин Машарипов 17, - 1:1. Хванг Уи Жо 5, - 1:2. Икром Алибоев 53, - 2:2. Икром Алибоев 56, - 3:2. Хванг Уи Жо 75, - 3:3. Хванг Хи Чан 118 пенальти, - 3:4.
 
Ўзбекистон: 1. Ботирали Эргашев, 2. Рустамжон Ашурматов, 4. Акрамжон Комилов, 5.Аббос Отахонов, 6. Жалолиддин Машарипов (Андрей Сидоров, 120), 7. Одилжон Хамробеков, 9. Забихилло Ўринбоев (16.Дониёр Нарзуллаев, 113), 10. Жавоҳир Сиддиқов (18.Хуршид Ғиёсов, 85), 14. Икромжон Алибоев, 17.Достонбек Ҳамдамов (11.Бобир Абдихолиқов, 68), 20. Достонбек Турсунов.


 
Жанубий Корея: 1.Сонг Бум Кун, 2.Хванг Хюн Су, 3.Ким Мин Жаэ, 4.Ким Жин Я, 6.Ким Мун Хван, 7.Сон Хон Мин, 10.Хванг Ин Бом, 11.На Санг Хо (9.Хванг Хи Чан, 46), 14.Жанг Юн Хо (8.Ли Жин Ху, 22), 15.Ли Сонг Му (17.Ли Сонг Ву, 61), 16.Хванг Уи Жо.
 
Огоҳлантиришлар: Достонбек Ҳамдамов 42, Рустам Ашурматов 65, Икром Алибоев 84, Ким Мин Жаэ 105, Хванг Хи Чан 118.
 
Четлатиш: Икром Алибоев 100
Акмалхон Эшонхонов Жакартадан махсус
Суратлар муаллифи Ҳасан Пирмуҳаммедов

Теглар:Осиё ўйинлари Asian Games Ўзбекистон ОТЖ Жанубий Корея 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!