...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбекистонлик ишчи устига 200 кг темир тўсин тушиб, ҳалок бўлди


10:15, 04.01.2019 Олам
 10 663

Мудҳиш воқеа Корея Республикасидаги кемасозлик устахонасида содир бўлган.

Жорий йилнинг 2 январь куни Корея Республикасида ўзбекистонлик ишчи устига 200 килограмли темир тўсин тушиб кетиши натижасида ҳалок бўлди.
 
Воқеа мамлакатнинг Жанубий Чолла вилояти Йонгам уездидаги кемасозлик устахонасида содир бўлган. Полиция берган маълумотга кўра, 23 ёшли ишчи шифохонага олиб борилган, бироқ уни ҳаётда олиб қолишнинг имкони бўлмаган.
 
“Кеманинг орқа қисмига пайвандланган 200 килограмли темир тўсин қурилиш давомида ишчининг бошига тушиб кетган. У бошидан жиддий жароҳат олди. Қутқарувчилар келганда ҳеч қандан ҳаётий муҳим белгилар йўқ эди”, деган полиция ходими.
 
Ҳозирда ҳолат юзасидан текширув олиб бориляпти. Қурбон устахонанинг қонуний ишчиси бўлган.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Жанубий Корея ҳалокат 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!