...
МЕНЮ
ONLINE TV

Фаластин фуқаросини ўлдирган исроилликлар қамоққа олинди


15:46, 30.11.2015 Олам
 2 286

2014 йилда содир бўлган вахший жиноят фош этилди. Қуддус шаҳри суди икки исроилликни ҳибсга олиш тўғрисида ҳукм чиқарди.

Исроил жиноят суди исроиллик икки йигитни 16 ёшли фаластинлик Муҳаммад Абу Хизир (Mohammed Abu Khdeir)ни ёқиб юборганлиги учун айбдор топди ва ҳибсга олди – дея хабар беради Washington Post.

Воқеа 2014 йил Қуддус шаҳрининг жанубида содир бўлган эди. Суд жиноятга шерик бўлган учинчи шахс – 31 ёшли Юсуф Ҳаим Бен Давид (Yosef Haim Ben David)га қарши ҳукмини руҳий носоғлом деб топилганлиги учун инкор қилди.

Ушбу воқеага Шарқий қирғоқда ўлдириб кетилган уч исроиллик ўсмир боланинг ўлими сабаб бўлган. Ўшанда болаларнинг ўлими 50 кунлик Ғазо урушига олиб келган эди.
Адиз Аҳмедов

Теглар:Фаластин Қуддус шаҳри 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!