...
МЕНЮ
ONLINE TV

Фаластинлик вазир Ўзбекистонга келди


19:11, 01.08.2018 Жамият
 1 677

Риад ал-Малкий бошчилигидаги делегация Ўзбекистонга ташриф билан келди.

Аввалроқ Фаластин Давлати Ташқи ишлар ва экспатриантлар вазирининг Ўзбекистонга ташрифи ҳақида хабар берган эдик.
 
Бугун, 1 август куни Фаластин Давлати Ташқи ишлар ва экспатриантлар вазири Риад ал-Малкий бошчилигидаги делегация Ўзбекистонга ташриф билан келди. Бу ҳақда ТИВ Матбуот хизмати хабар бермоқда.
 
Ташриф давомида Ўзбекистон-Фаластин мулоқотининг давоми сифатида БМТ, Ислом ҳамкорлик ташкилоти ва бошқа ташкилотлар доирасидаги ҳамкорликнинг ҳозирги холати ва мустаҳкамлаш истиқболларини муҳокама қилдилар.
 
Суҳбат давомида сиёсий, савдо-иқтисодий, маданий-гуманитар ва бошқа соҳалардаги ҳамкорликни ривожлантиришдан ҳар икки томон ҳам манфаатдор эканлиги таъкидлаб ўтилди.
 
Ўзбекистон томони Фаластиннинг Яқин Шарқдаги можароларни тинчлик музокаралари ўтказиш йўли билан бартараф этиш саййи-ҳаракатларини қўллаб-қувватлаши эътироф этилди.
 
Учрашувда Фаластиннинг Ўзбекистондаги элчиси Муҳаммад Таршаҳани ҳам иштирок этган.
 
Эслатиб ўтамиз, аввал, Фаластин Давлати Ташқи ишлар ва экспатриантлар вазирининг Ўзбекистонга ташрифи ҳақида хабар берган эдик. 
Санжар Жўра

Теглар:Фаластин Ташқи ишлар вазирлиги Риад ал-Малкий Ўзбекистон 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар