...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ғазо секторида яна тўқнашув. Қурбонлар бор


10:23, 06.10.2018 Олам
 1 937

Ғалаёнларда 20 мингга яқин фаластинлик қатнашмоқда.

Фаластин ҳудудидаги Ғазо сектори чегарасида Исроил армияси билан фаластинликлар ўртасида тўқнашув юз бермоқда. Ғалаёнларда 20 мингга яқин фаластинлик қатнашмоқда.
 
Намойишчилар ҳаракатларига жавобан Исроил ҳарбий-ҳаво кучлари Ғазо секторининг шимолига икки марта зарба берди.
 
Ҳужум натижасида уч нафар фаластинлик ҳалок бўлган. Исроил армиясидан ҳеч ким зарар кўрмаган.
 
Ғазо секторида жорий йилнинг март ойида бошланган ғалаёнлар ҳали-ҳамон давом этмоқда. Тўқнашувлар натижасида ҳозирга қадар 195 нафар фаластинлик ҳалок бўлган. 20 мингдан ортиқ киши жароҳатланган.
 
Аввалроқ, Ғазо секторида юз берган тўқнашув натижасида 7 киши ҳалок бўлгани ҳақида хабар берган эдик.
Шаҳруллохон Лутфиллохонов

Теглар:Фаластин Ғазо 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!