...
МЕНЮ
ONLINE TV

Исроил-Фаластин тўқнашуви. Қурбонлар бор


13:14, 29.09.2018 Олам
 3 246

Отишма натижасида жами 505 киши яраланган.

Кеча, 28 сентябрь куни Исроил ҳарбийлари Ғазо сектори чегарасида намойишга чиққан фаластинликларга қарата ўт отди. Натижада 7 нафар фаластинлик ҳалок бўлди. Улардан икки нафари болалар бўлган.

Ғазо расмийларининг хабар беришича, отишма натижасида жами 505 киши яраланган.
 
Маълумот учун, Фаластин ҳудудида жойлашган Ғазо секторида жорий йилнинг март ойидан буён норозилик намойишлари бўлмоқда.
 
Маълумот учун, Исроил ҳарбийлари билан бўлган тўқнашувлар натижасида ўтган 6 ой мобайнида жами 191 нафар фаластинлик қурбон бўлган. Намойишчилар Исроил 1948 йилда тортиб олган Фаластин ҳудудларини қайтариб бериш талаби билан чиққан.
Шаҳруллохон Лутфиллохонов

Теглар:Исроил Фаластин 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!