...
МЕНЮ
ONLINE TV

Эртага ҳудудларда ёмғирлар мавсуми бошланади...ми?!


16:54, 22.11.2018 Бу қизиқ
 5 126

Жума куни кузатиладиган об-ҳаво маълумотлари билан танишинг.

Гидрометеорология хизмати маркази берган маълумотга кўра, эртага, 23 ноябрь куни мамлакат бўйлаб қуйидагича об-ҳаво кузатилади.
 
Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида ҳаво ҳарорати кечаси +4...+6, кундузи +13...+15 даража бўлади. Шамол тезлиги 12-17 м/сга етади. Вақти-вақти билан ёмғир ёғади.
 
Фарғона водийсида ҳаво  кечаси 0...+5, кундузи +10...+15 даража бўлиши кутилмоқда. 12-17 м/с тезликда шамол эсиб, ёмғир ёғиши мумкин.
 
Сирдарё, Жиззах ва Самарқанд вилоятларида ҳаво ҳарорати кечаси +2...+7, кундузи +10...+15 даража бўлиб, ҳаво ўзгариб туради, 12-17 м/с тезликда шамол эсади. Вақти-вақти билан ёмғир ёғади.
 
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ҳарорати кечаси +2...+7, кундузи +10...+15 даража бўлади. Шамол тезлиги 12-17 м/сга етади. Ҳаво булутли бўлиб, ёмғир ёғиши мумкин.
 
Сурхондарё ва Қашқадарё вилоятларида ҳаво ҳарорати кечаси +2...+7, кундузи +12...+17 даражагача кўтарилади. Шамол тезлиги 12-17 м/сга етади. Ҳаво булутли бўлиб, ёғингарчилик кутилмайди.
 
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ҳарорати кечаси -3...+2, кундузи +2...+7 даража бўлади. Шамол тезлиги 12-17 м/сни ташкил этади. Қор аралаш ёмғир ёғиши мумкин.
 
Қамчиқ довони ва Чимёнда кечаси -5...0, кундузи эса +2...+7 даража бўлади. 12-17 м/с тезликда шамол эсади. Қор аралаш ёмғир ёғиши мумкин.
Манзура Сайфиддинова

Теглар:Об-ҳаво 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!