...
МЕНЮ
ONLINE TV

Мўйноқлик 50 нафар ёш 1 декабрдан ОТМда давлат гранти асосида таълим олади


16:42, 22.11.2018 Жамият
 3 596

ЎзМТДП депутати 2019 йилдан Олий таълим муассасаларида таълим олиш учун Мўйноқ тумани ёшлари учун 25 та ўринга квота ажратиш таклифини билдирди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев жорий йилнинг 15-16 ноябрь кунлари Қорақалпоғистонга амалга оширган ташрифи давомида Мўйноқ туманида ҳам бўлиб, маҳаллий аҳоли вакиллари билан учрашди ҳамда уларнинг фикр-мулоҳаза ва таклифларини тинглади.
 
Учрашувда Мўйноқ туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғининг даволаш ишлари бўйича ўринбосари, халқ депутатлари Мўйноқ туман Кенгашидаги ЎзМТДП гуруҳи раҳбари Жамила Давлетова туманни малакали тиббиёт ходимлари ва ўқитувчилар билан таъминлаш борасида Президентдан ёрдам сўраган.
 
Туманда ишлаётган тиббиёт ходимларининг тўртдан бир қисми пенсия ёшидагилардан иборат, яна салмоқли қисми бошқа туманлардан қатнаб ишламоқда. Шундай бўлсада, тиббиёт муассасаларида яна 13 та иш бирлигига тенг бўш ўрин бор. Ўқитувчилар орасида ҳам худди шундай ҳолат. Шундан келиб чиққин ҳолда ЎзМТДП депутати 2019 йилдан Олий таълим муассасаларида таълим олиш учун Мўйноқ тумани ёшлари учун 25 та ўринга квота ажратиш таклифини билдирди.
 
Бу фикрларни тинглаган Шавкат Мирзиёев шу ернинг ўзида 25 та эмас, Мўйноқ тумани ёшлари учун давлат гранти асосида 25 та тиббиёт, 25 та педагогика йўналиши бўйича жами 50 та квота ажратишга ҳамда 2019 йилдан эмас, шу йилнинг 1 декабрь кунидан мўйноқлик ёшлар таълим олишни бошлаши тўғрисида кўрсатма берди.

 
Шунингдек, бошқа туманлардан қатнаб ишлайдиган тиббиёт мутахассисларини тураржой билан таъминлаш, марказий шифохона ва сил касалликлари шифохонасига биттадан автоулов ажратиш тўғрисидаги илтимос ҳам Президент ташрифи доирасида ижобий ҳал этиладиган бўлди. 

 

Теглар:Президентга таклиф Мўйноқ 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар