...
МЕНЮ
ONLINE TV

Эртага ҳам ёмғир ёғадими?


18:27, 27.11.2018 Бу қизиқ
 5 252

Чоршанба куни мамлакат бўйлаб қандай об-ҳаво ҳукм суриши билан танишинг.

Гидрометеорология хизмати маркази берган маълумотга кўра, эртага, 28 ноябрь куни мамлакат бўйлаб қуйидагича об-ҳаво кузатилади.
 
Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида ҳаво ҳарорати кечаси +3...+5, кундузи +11...+13 даража бўлади. Шамол тезлиги 3-8 м/сга етади.
 
Фарғона водийсида ҳаво  кечаси 0...+5, кундузи +7...+12 даража бўлиши кутилмоқда. 5-10 м/с тезликда шамол эсиб, ёмғир ёғиши мумкин.
 
Сирдарё, Жиззах, Самарқанд, Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ҳарорати кечаси +0...+5, кундузи +10...+15 даража бўлиб, ҳаво ўзгариб туради, 3-8 м/с тезликда шамол эсади.
 
Сурхондарё ва Қашқадарё вилоятларида ҳаво ҳарорати кечаси +2...+7, кундузи +13...+18 даражагача кўтарилади. Шамол тезлиги 3-8 м/сга етади. Сурхондарё вилоятида ёмғир ёғиши кутилади.
 
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ҳарорати кечаси -3...+2, кундузи +5...+10 даража бўлади. Шамол тезлиги 3-8 м/сни ташкил этади. Ёғингарчилик кутилмайди.
 
Қамчиқ довони ва Чимёнда кечаси -5...0, кундузи эса +2...+7 даража бўлади. 3-8 м/с тезликда шамол эсади. 
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Об-ҳаво 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!