...
МЕНЮ
ONLINE TV

Пан Ги Мун рафиқаси билан Ислом Каримов ҳайкали пойига гул қўйди


18:08, 27.11.2018 Жамият
 5 066

Делегация аъзоларига мажмуа фаолияти, бу ерда олиб борилган бунёдкорлик ишлари ҳақида сўзлаб берилди.

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг саккизинчи Бош Котиби Пан Ги Мун турмуш ўртоғи Ю Сун Дэк билан Ўзбекистонга ташриф буюрди.
 
Ташриф доирасида БМТ собиқ Бош Котиби Пан Ги Мун Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти Ислом Каримов кўп йиллар фаолият олиб борган Оқсарой қароргоҳида бўлди.
 
Бу ерда Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов номидаги илмий-маърифий ёдгорлик мажмуаси жойлашган.
 
Делегация аъзоларига мажмуа фаолияти, бу ерда олиб борилган бунёдкорлик ишлари ҳақида сўзлаб берилди.
 
Пан Ги Мун Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов ҳайкали пойига гул қўйди.
 
Буюк давлат арбоби ёрқин хотирасига ҳурмат бажо келтирди.
 

Теглар:Ислом Каримов ҳайкали Пан Ги Мун 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар