...
МЕНЮ
ONLINE TV

Эрон терма жамоаси Тошкентга қандай таркибда келиши маълум бўлди


13:46, 08.09.2018 Спорт
 3 772

Карлуш Кейруш қўл остидаги Эрон Тошкентга ўртача таркиб билан келади.

Эрон терма жамоаси Ўзбекистонга қарши ўртоқлик ўйинида қайси футболчилардан фойдаланишини эълон қилди. Эронликлар мураббийи Карлуш Кейруш Тошкентга қуйидаги футболчиларни олиб келади.
 
Дарвозабонлар: Алиризо Беиранванд, Амир Обидзода, Ҳусайн Ҳуссайни
 
Ҳимоячилар: Рамин Ризаин, Рузбеҳ Чашми, Мажид Ҳуссайни, Муртазо Пурилиганжи, Пежман Мунтазори, Милад Муҳаммади, Содиқ Муҳаррами, Вурия Ғафурий, Армин Соҳрабиан.
 
Ярим ҳимоячилар: Саид Иззатулоҳи, Умид Иброҳими, Ашкан Дежага, Саман Годдос, Меҳди Тораби, Масъуд Шожайи, Воҳид Амири, Али Карими, Эҳсон Хожи Сафий.
 
Ҳужумчилар: Алиризо Жаҳонбахш, Али Гулизода, Меҳди Тарими, Карим Ансарифард.
 
Маълумот ўрнида, ўйин 11 сентябрь куни Тошкентдаги “Миллий” стадионда бўлиб ўтади. Ўйинга чиқарилган чипталар сотуви 8 сентябрь куни бошланди.
 
Ўзбекистон МТЖ - Эрон МТЖ ўртоқлик учрашуви соат 20:00да бошланади.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Ўзбекистон МТЖ Эрон МТЖ 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!