...
МЕНЮ
ONLINE TV

Эрдўғаннинг ўғли Ўзбекистонга келди


10:57, 23.05.2018 Спорт
 8 478

Меҳмонлар Ислом Каримов номидаги “Тошкент” халқаро аэропортида кутиб олинди.

Бугун, 23 май куни Бутунжаҳон этноспорт конфедерацияси раҳбари, Камончилар фонди васийлик кенгаши раиси, Туркия ёшлар фонди Олий маслаҳат кенгаши аъзоси Билол Эрдўған ва “Туркия-Ўзбекистон” парламентлараро дўстлик гуруҳи раиси, Туркия Буюк Миллати Мажлиси аъзоси Ҳайдар Али Йилдиз бошчилигидаги катта делегация Тошкентга етиб келди. Бу ҳақда Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси Матбуот хизмати хабар бермоқда.
 
Меҳмонларни Ислом Каримов номидаги “Тошкент” халқаро аэропортида Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси Президенти Умид Аҳмаджонов, Ўзбекистон Жисмоний тарбия ва спорт вазири Шоакрам Исроилов, Туркиянинг Ўзбекистондаги фавқулотда ва мухтор элчиси Аҳмад Башар Шенлар кутиб олди.






 
Туркия делегациясининг Ўзбекистонга ташрифидан мақсад ўзаро ҳамкорлик алоқаларини янада мустаҳкамлаш, уларни янги босқичга олиб чиқиш, шунингдек камондан ўқ отиш бўйича ўтказиладиган “Фотиҳ Кубоги” халқаро турнирига бағишланган конференцияда иштирок этишдан иборат.
 
Маълумот учун, 37 ёшли Нажмиддин Билол Эрдўған Туркия Республикаси Президенти Ражаб Тойиб Эрдўғаннинг ўғли ҳисобланади.
 
Эслатиб ўтамиз, Нажмиддин Билол Эрдўған отаси Ражаб Тойиб Эрдўғаннинг Ўзбекистонга давлат ташрифида ҳам бирга ҳамроҳлик қилган эди.



Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Билол Эрдўған 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!