...
МЕНЮ
ONLINE TV

Эрдўғаннинг ўғли Ислом Каримов қабрини зиёрат қилди


10:20, 24.05.2018 Жамият
 3 091

Туркиялик меҳмонларга Умид Аҳмаджонов ҳамда Шоакром Исроилов ҳамроҳлик қилмоқда.

Туркия президенти Ражат Тойиб Эрдўғаннинг ўғли Нажмиддин Билол Эрдўған бошчилигидаги делегация Самарқанддаги “Ҳазрати Ҳизр” мажмуасида Ўзбекистон Республикаси биринчи Президенти Ислом Каримов қабрини зиёрат қилди.
 
Бутунжаҳон этноспорт конфедерацияси раҳбари, Камончилар фонди васийлик кенгаши раиси, Туркия ёшлар фонди Олий маслаҳат кенгаши аъзоси Нажмиддин Билол Эрдўған ва “Туркия-Ўзбекистон” парламентлараро дўстлик гуруҳи раиси, Туркия Буюк Миллати Мажлиси аъзоси Ҳайдар Али Йилдиз бошчилигидаги катта делегация айни пайтда Ўзбекистонда меҳмон бўлиб турибди.


 
Туркияликлар 23 май куни Самарқандда камондан ўқ отиш бўйича VI халқаро “Фотиҳ кубоги” мусобақасига бағишланган тадбирда иштирок этгандан сўнг Билол Эрдўған “Ҳазрати Ҳизр” мажмуасида Ўзбекистон Республикаси биринчи Президенти Ислом Каримов ҳаққига Қуръон тиловат қилди. Шунингдек, мажмуада Ислом Каримов қабрига гул қўйилди.



Эслатиб ўтамиз, меҳмонларга Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси Президенти Умид Аҳмаджонов ҳамда Жисмоний тарбия ва спорт вазири Шоакром Исроилов ҳамроҳлик қилмоқда.
 
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Билол Эрдўған 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар