...
МЕНЮ
ONLINE TV

Эрдўғаннинг Ўзбекистонга олиб келган сирли меҳмонларини аниқладик


10:11, 30.04.2018 Жамият
 16 595

Эрдўған бошчилигида Ўзбекистонга ташриф буюрган делегациянинг самолётдан тушиб келиши қайд қилинган тасвирлар, “Qalampir.uz”га тегишли манбалари орқали қўлимизга етиб келди.

Туркия Республикаси Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған кўп сафарларга турмуш ўртоғи Эмина Эрдўған билан боради. Аввал хабар берганимиздек, у Ўзбекистонга ҳам турмуш ўртоғи ҳамроҳлигида келди.
 
Эрдўған бошчилигида Ўзбекистонга ташриф буюрган делегациянинг самолётдан тушиб келиши қайд қилинган тасвирлар, “Qalampir.uz”га тегишли манбалари орқали қўлимизга етиб келди.
 
Видеодан маълум бўлишича, Ражаб Тойиб Эрдўған Ўзбекистонга ўғли 37 яшар ўғли Нажмиддин Билол Эрдўған ва 40 ёшли куёви, тадбиркор Туркия Республикаси энергетика вазири Берат Олбайроқ билан бирга келган. Аммо расмий делегация рўйхатида вазир Берат Олбайроқнинг номи келтирилмаган эди.
 
Расмий делегациядан қуйидагилар ўрин олган:
 
Туркия Миллий разведка ташкилоти раҳбари Ҳакан Фидан;
 
Бош вазир ўринбосари Ҳакан Човушўғли;
 
Адлия вазири Абдулҳамид Гул;
 
Билим, саноат ва технология вазири Фарук Ўзлу;
 
Меҳнат ва ижтимоий хавфсизлик вазири Жулида Сариэрўғли;
 
Ташқи ишлар вазири Мавлуд Човушўғли;
 
Иқтисодиёт вазири Ниҳат Зейбекчи;
 
Божхона ва савдо вазири Булент Туфенкчи;
 
Маданият ва туризм вазири Нўмон Куртулмуш;
 
Президент Матбуот хизмати раҳбари Ибраҳим Калин

Теглар:Ражаб Тойиб Эрдўған Берат Олбайроқ Нажмиддин Билол Эрдўған 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар