...
МЕНЮ
ONLINE TV

Самарқандда ўқитувчиларни мажбурлаб ишлатган директор лавозимидан четлатилди


10:06, 24.05.2018 Жамият
 3 692

62-сонли махсус мактаб-интернати директори ўқитувчиларни ободонлаштириш ишларига жалб этган.

Самарқанд шаҳридаги 62-мактаб-интернати директори билан тузилган меҳнат шартномаси муддатидан аввал бекор қилинди ва эгаллаб турган лавозимидан озод этилди. Бу ҳақда Халқ таълими вазирлиги ижтимоий тармоқдаги саҳифасида хабар берган.
 
Маълум қилинишича, Самарқанд вилояти халқ таълими бошқармаси ҳузуридаги Ўқитувчиларнинг кафолатланган меҳнат ҳуқуқларини таъминлаш ҳамда мажбурий меҳнатга жалб этишга қарши курашиш бўйича комиссияси томонидан Самарқанд шаҳридаги 62-сонли махсус мактаб-интернати директори томонидан педагогларини ободонлаштириш, кўча тозалаш ишларига жалб қилингани ҳақидаги хабар ўрганилган.
 
Ўрганиш натижаларига кўра, мазкур мактаб-интернати директори муассаса ҳовлисида ишчи-ходимлар иштирокида ободонлаштириш ишларини ташкил қилганлиги аниқланган. Бироқ мактаб раҳбари ободонлаштириш ишларини нотўғри тарғиб қилган, педагог жамоада норозилик кайфиятини уйғотган ва муассасада соғлом муҳитни ўрната олмаган.
 
Комиссия тавсиясига кўра мактаб-интернат директори билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилиниб, эгаллаб турган лавозимидан озод этилган.
 
Самарқанд вилояти халқ таълими бошқармаси ҳузуридаги Комиссия мактаб-интернати жамоаси билан бўлиб ўтган воқеани муҳокама қилган ҳамда ўқитувчилардан ўз вазифаларига кирмайдиган ишларни бажаришни талаб қилиш уларнинг кафолатланган меҳнат ҳуқуқларининг бузилишига олиб келиши ҳақида огоҳлантирган.
 
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Самарқанд мажбурий меҳнат 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар