...
МЕНЮ
ONLINE TV

Туркларнинг навбатдаги манзили Челак тумани бўлди


16:33, 24.05.2018 Жамият
 3 205

Турк делегацияси Ислом оламининг буюк олими Имом ал Бухорий мажмуасини зиёрат қилди.

Бутунжаҳон этноспорт конфедерацияси раҳбари, Камончилар фонди васийлик кенгаши раиси, Туркия ёшлар фонди Олий маслаҳат кенгаши аъзоси Билол Эрдўған ва “Туркия-Ўзбекистон” парламентлараро дўстлик гуруҳи раиси, Туркия Буюк Миллати Мажлиси аъзоси Ҳайдар Али Йилдиз бошчилигидаги катта делегация расмий ташриф билан Ўзбекистонда бўлиб турибди.
 
Туркиядан келган делегация вакиллари учун навбатдаги манзил Челак туманида жойлашган Имом ал Бухорий мажмуаси бўлди.
 
Ислом оламининг буюк олими Имом ал Бухорий мажмуасини зиёрат қилишди. У ерда буюк мутафаккир ҳаққига дуолар ўқилди, Қуръон тиловат ўқилди.


 
Меҳмонларга Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси Президенти Умид Аҳмаджонов ҳамда Жисмоний тарбия ва спорт вазири Шоакром Исроиловлар ҳамроҳлик қилмоқда.
 
Эслатиб ўтамиз, туркияликлар аввалроқ Ўзбекистон Республикаси биринчи Президенти Ислом Каримов қабрини зиёрат қилган эди.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Билол Эрдўған Умид Аҳмаджонов 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар