...
МЕНЮ
ONLINE TV

Дунёнинг энг нуфузли 100 кишиси аниқланди


16:44, 21.04.2017 Олам
 5 055

Журнал нуфузли кишиларни ўринларга ажратмади. Уларни маълум соҳа бўйича гуруҳларга бўлиб жойлаштирди.

Американинг “Time” журнали дунёнинг энг нуфузли 100 кишиси исмларини эълон қилди. Бу кишилар ўринга қўйилмаган, улар шунчаки гуруҳга бўлинган. 

Жаҳоннинг етук етакчилари қаторидан Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин, Буюк Британия бош вазири Тереза Мэй, Рим Папаси, АҚШ президенти Дональд Трамп, Туркия раҳбари Ражаб Эрдўған, Ҳиндистон бош вазири Нарендра Моди, Wikileaks асосчиси Жулиан Ассанж, Шимолий Корея раҳбари Ким Чен Ин, ХХР раиси Си Цзиньпин каби инсонлар жой олишган. 

Новаторлар қаторида АҚШ президентининг қизи Иванка Трамп ва унинг турмуш ўртоғи Жаред Кушнерни ҳам кўриш мумкин. 

Санъаткорлар бўлимига актриса Эмма Стоун, актёр Райан Рейнольдс, актриса ва хонанда Деми Ловато қаторида бошқа кўплаб санъат вакиллари ҳам киритилди. 
Дурдона Расулова 
 

Теглар:Time Владимир Путин Дональд Трамп Ражаб Эрдўған Ким Чен Ин Эмма Стоун 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!