Давлат раҳбарлари Украина, Сурия, Афғонистон, Эрон ва КХДРдаги вазият ҳақида мулоқот қилганлар.
Маълумотларга кўра, давлат раҳбарлари Украина, Сурия, Афғонистон, Эрон ва КХДРдаги вазиятларни муҳокама қилганлар.
Владимир Путин суҳбат давомида террорчиликка қарши курашиш йўналишида АҚШ билан ҳамкорлик ижобий натижалар беришини маълум қилди. Бунинг учун икки давлатнинг махсус хизмат кучларини бирлаштириш лозимлиги таъкидланди.
Аввалроқ, Россия президентининг Сурия раҳбари Башар Асад билан Сочида учрашгани ҳақида хабар берган эдик. Қабул давомида Владимир Путин Дональд Трамп билан мулоқот қилиши ҳақида маълум қилган эди.