...
МЕНЮ
ONLINE TV

Дмитрий Шокин Ўзбекистоннинг машҳур суратчисига уйланди


13:34, 14.09.2018 Спорт
 8 973

Тўйга Ўзбекистоннинг таниқли спортчилари ҳам ташриф буюрган. Улар орасида Руслан Нуриддинов ва Муроджон Аҳмадалиевни кўриш мумкин.

Куни кеча Индонезияда ўтказилган Осиё ўйинларида муваффақиятли иштирок этиб, кумуш медаль билан Ўзбекистонга қайтган таниқли спортчи, таэквондо устаси Дмитрий Шокин 12 сентябрь куни бўйдоқлик билан хайрлашди. 26 ёшли спортчи Ўзбекистондаги энг таниқли аёл фотографлардан Эвелина Усманова билан турмуш қурган.
 
Дмитрий ва Эвелинанинг тўйлари узоқ кутилган эди, десак муболаға бўлмайди. Улар турмуш қуришларини одамлардан яширишмаган. Муносабатлар эса бир неча йиллар аввал куртак очган.
 
Спортчи ва фотографнинг тўйи Тошкентдаги “Crystal Garden” ресторанида бўлиб ўтгани маълум. Тўйга Ўзбекистоннинг таниқли спортчилари ҳам ташриф буюрган. Улар орасида Руслан Нуриддинов ва Муроджон Аҳмадалиевни кўриш мумкин.
 
Маълумот ўрнида, Дмитрий Шокин 2014 йил Тошкентда ўтказилган Осиё чемпионатида олтин, Жанубий Кореянинг Инчхон шаҳрида бўлиб ўтган XVII ёзги Осиё ўйинларида кумуш медаль соҳиби бўлган. 2015 йил Россиянинг Челябинск шаҳрида ўтказилган Жаҳон чемпионатида рақиблари енгиб,  Жаҳон чемпиони бўлган. 
 

Теглар:Дмитрий Шокин Эвелина Усманова 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!