...
МЕНЮ
ONLINE TV

Дмитрий Шокин Бразилиядан қуруқ қайтмайди


15:21, 22.02.2016 Спорт
 2 557

Финалда Шокин АҚШ вакили Жонатан Хели устидан 4:3 ҳисобида ғалаба қозонди.

Бразилиянинг Рио-де-Жанейро шаҳрида таэквондо (WТФ) бўйича ўтказилган халқаро турнирда ўзбекистонлик спортчи Дмитрий Шокин олтин медални қўлга киритди, деб хабар берди ЎзА.

Халқаро турнир рейтингида энг кўп очко жамғарган 8 таэквондочи билан биргаликда мезбон спортчилар ҳам баҳслашди.

87 килограммдан оғир бўлган таэквондочилар ўртасида амалдаги жаҳон чемпиони Дмитрий Шокин чорак финалда бразилиялик Мигель Соаресни 3:0, ярим финалда эронлик Омид Амидийни 5:0 ҳисобида энгиб, финалга йўл олди. Финалда Шокин АҚШ вакили Жонатан Хели устидан 4:3 ҳисобида ғалаба қозонди.

Теглар:Дмитрий Шокин Халқаро турнир Бразилия Рио-де-Жанейро таэквондо 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!