...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбекистонлик таэквондочилар уялтириб қўйишмади


11:24, 29.05.2018 Спорт
 1 803

564 нафар спортчи иштирок этган Осиё чемпионатида ўзбекистонлик таэквондочилар юқори ўринни банд этди.

Вьетнамнинг Хошимин шаҳрида таэквондо WTF бўича Осиё чемпионати ниҳоясига етди.
 
Мусобақанинг сўнгги кунида Дмитрий Шокин (+87кг) бронза медали соҳибига айланди. Бу ҳақда МОҚ Матбуот хизмати хабар бермоқда.
 
34 мамлакатдан 564 нафар спортчи иштирок этган қитъа биринчилигида ўзбекистонлик таэквондочилар 8 медаль (2 олтин, 1 кумуш ва 5 бронза) қўлга киритди ва умумжамоа ҳисобида учинчи ўринни эгаллади.
 
Осиё чемпионатида совриндор бўлган таэквондочиларрўйхати қуйидагича:
 
Олтин:
 
-74кг: Никита Рафалович
-67кг: Нигора Турсунқулова
 
Кумуш:
 
-87кг: Жасур Бойқўзиев
 
Бронза:
 
-80кг: Максим Рафалович
-63кг: Сардор Тоиров
-46кг: Мадина Маннопова
-58кг: Ниёз Пулатов
-87кг: Дмитрий Шокин.
 
Спортчилар бугун, 29 май куни соат 19:20да Сеул-Тошкент йўналиши бўйича етиб келишади.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Таэквондо Дмитрий Шокин 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!