...
МЕНЮ
ONLINE TV

Диққат! Ўзбекистонга совуқ ҳаво оқими кириб келяпти


19:25, 12.11.2018 Бу қизиқ
 13 899

Гидрометеорология хизмати маркази 12-15 ноябрь кунлари кузатиладиган об-ҳаво ҳақида маълумот берди.

Гидрометеорология хизмати маркази жорий йилнинг 12-15 ноябрь кунлари Ўзбекистонда кузатиладиган об-ҳаво ҳақида маълумот берди.
 
Маълумотларга кўра, 12-15 ноябрь кунлари Ўзбекистонга Россиянинг Европа материгидаги қисмидан Ғарбий Қозоғистон орқали совуқ ва нисбатан нам ҳаво оқими кириб келяпти.
 
12-13 ноябрь кунлари республика бўйлаб ёғингарчилик кузатилади. Ёмғир кейинчалик қорга айланиши мумкин. Шамол тезлиги 18-23 м/сдан 25-28 м/сга етади.
 
13-15 ноябрь кунлари республика ҳудудида ҳаво ҳарорати кечаси -7...-2 даража совуқ, кундузи 0...+5 даража илиқ бўлади. Мамлакатнинг шимолий қисмида ҳаво ҳарорати кечаси -13...-8, кундузи -7...-2 даража совуқ бўлади.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Об-ҳаво 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!