...
МЕНЮ
ONLINE TV

Чилида мумиёланган митти чақалоқ топилди


16:45, 23.03.2018 Олам
 5 443

Олимлар унинг шу кунга қадар сақланиб қолиши сирларини ва танасидаги ўзгаришларни текшириб кўрди.

2003 йилда Жанубий Америка мамлакати бўлган Чилида ривожланаётган болани эслатувчи мумиё танаси топилган.
 
Олимлар уни Ата деб номлашган. Чунки у Атакам гуманоид (афсона ва фантастик мифларда учрайдиган ақлли инсон кўринишидаги жонзот)ига жуда ўхшаш эди.
 
Бироқ топилманинг умумий узунлиги 15 сантиметрдан ошмаслиги олимларда шубҳа уйғотади ва улар бунинг сирини текшириб кўришга бел боғлайди.


 
Олимлар бир кўришда бу мумиёни одамга ўхшатишади, аммо унинг кўриниши ҳечам одамникидай эмаслиги уларни ҳайрон қолдиради.
 
Бундан ташқари мумиёда меъёрдан кўра камроқ қовурғалар бор эди. Шу боис тадқиқотчилар унинг эволюциясини бегона ердан, деб талқин қилишади.
 
Жорий йилда АҚШнинг Стенфорд университети (Колифорнияда) олимлари олиб борган тадқиқот натижасида  топилган мумиё инсонники бўлиб чиқди.
 
Унинг бундай кўринишга эгалиги эса мутация (чатиштириш) билан боғлиқ жараёндаги ДНКларнинг ўзгариши орқали эканлиги айтилмоқда.
 
Бу мумиё туғилган заҳоти бирор сабабга кўра ўлиб қолган чақалоқ эканлиги ҳам ойдинлашди.
 
Аввал бу каби мумиёларнинг Жанубий Америка минтақасидан 6 таси топилган. Улар, ўз навбатида, дунёдаги маданиятларда ўликларни ҳар қандай шароитда сақлаб туришга бўлган қадриятни кўрсатади.
Икром Раҳмон

Теглар:Чили мумиё 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!