...
МЕНЮ
ONLINE TV

ИИББ Хонтўраевнинг пичоқланиши юзасидан ҳибсга олинганлар ҳақида маълумот берди


15:48, 04.02.2019 Жамият
 9 343

Хонтўраевнинг пичоқланиши билан боғлиқ ҳолатда 7 киши гумонланиб, терговга тортилганди.

Ўтган йилнинг 26 ноябрь куни ўзбекистонлик аралаш қоидали жанглар устаси Мурод Хонтўраев Тошкент савдо мажмуасида жойлашган офисида пичоқлаб кетилганди.
 
Хонтўраевнинг пичоқланиши билан боғлиқ ҳолатда 7 киши гумонланиб, терговга тортилганди. Уларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 277-моддаси 2-қисми (Безорилик) билан жиноят иши очилган.
 
Тошкент шаҳар ИИББ Матбуот хизмати қўлга олинганлар ҳақида маълумот берди.
 
Таъкидланишича, кейинроқ вазиятни ҳисобга олиб, жиноий иш моддалари қайта тавсифланиб, 164-модданинг 4-қисми “в” бандига (босқинчилик) ўзгартирилган. Гумонланувчилар 2018 йилнинг ноябрь-декабрь ойлари давомида ҳибсга олинган.
 
Мазкур жиноятга бошқаларнинг алоқаси борлиги юзасидан текширувлар давом этяпти.

Теглар:Мурод Хонтўраев Босқинчилик 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар