...
МЕНЮ
ONLINE TV

Мурод Хонтўраевга уюштирилган суиқасд видеолари тарқалди


21:37, 27.11.2018 Жамият
 25 394

Бугун кечга яқин Мурод Хонтўраевнинг офисида юз берган безориликнинг видеолари тарқалди.

Хабарингиз бор, кеча, 26 ноябрь куни Пойтахтадаги ўзбекистонлик аралаш қоидали жанглар устаси Мурод Хонтўраев Тошкент савдо мажмуасида жойлашган офисида пичоқлаб кетилди. Спортчи пичоқдан 9 марта жароҳатланган. Унга шифокорлар бош мия ёпиқ жароҳати, бош мия чайқалиши, бош ўнг тепа соҳаси эзилиб ёрилган жароҳати, ўнг сон, думба соҳаси, кўплаб санчилиб кесилган жароҳатлари (9 та) иккала кўкрак усти соҳаси сидирилган жароҳати, чап тирсак соҳаси кесилган жароҳати ташхисини қўйганди.
 
Бугун кечга яқин Мурод Хонтўраевнинг офисида юз берган безориликнинг видеолари тарқалди.
 
Видеонинг биринчиси Тошкент савдо маркази ташқарисига ўрнатилган видеокузатув мосламасидан олинган. Унда автотураргоҳга оқ рангдаги Cobalt  ва қора Lacetti автомобилиги келиб тўхтаган. Улардан қора рангли махсус кийимлари, бошига ниқоб таққан ўнга яқин барзанги тушиб, қувалашиб бино ичкарисига кирган.
 
 
Ичкаридаги кузатув камералари қайд этган тасвирларда эса Мурод Хонтўраев ҳам кўриниш берган. Спортчи ниқобли номаълум шахслардан қочаётгани тасвирланган.
 
 
Терговда аниқланган маълумотларга қараганда, номаълум шахслар Мурод Хонтўраев ва унинг таниши И.С.га “ерга ёт” буйруғини бергач, Хонтўраев ва унинг танишлари ниқобланган кишиларни давлат идораси ходимлари деб ўйлаб, ерга ётишган.
 
Номаълум шахслар ўзлари билан олиб келган ўткир тиғли жисмлар – темир (арматура) бўлаклари, резина таёқлар (дубинка), пневматик ўқотар қуроллардан фойдаланиб, Мурод Хонтўраев ва унинг таниши И.С.ни уриб, тан жароҳати етказиб, воқеадан жойидан ғойиб бўлишган.
 
Айни дамда Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси томонидан мазкур ҳолат бўйича Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 277-моддаси, 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
 
Маълумот ўрнида, спортчи Мурод Хонтўраев 1987 йилда туғилган. У муқаддам 2011 йилда Мирзо Улуғбек тумани ЖИБ суди томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 177-моддаси 3-қисми “б” банди ва 104-моддаси, 3-қисми “г” банди билан судланган.
 

Теглар:Мурод Хонтўраев 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар